Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳаммалари йўлга тушди ва Бадрга яқинлашганда Қурайшнинг карвони яқин келиб қолганини билишди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. Алий ибн Абу Толиб, Зубайр ибн Аввом ва Саъд ибн Абу Ваққосларни бир неча саҳобалар билан бирга Бадрнинг сувли ерига Қурайшнинг хабарини билиб келишга юбордилар. Улар икки болани асир олиб қайтиб келишди. Расулуллоҳ с.а.в. улардан Қурайшнинг сони 900-1000 киши атрофида эканини ва Қурайшнинг барча улуғлари карвон ҳимоясига чиқишганини сўраб билдилар. Расулуллоҳ с.а.в. бу маълумотлардан ўзларидан уч баробар кўп қавм қаршисида турганларини ва мусулмонларни жуда қаттиқ уруш кутаётганини билдилар ва мусулмонларга уларнинг олдига Макка ўз жигаргўшаларини чиқарганини маълум қилиб, улар ўзларини шиддатли жангга ҳозирлашлари лозимлигини айтдилар. Мусулмонлар барчалари душманга қарши сабот билан туришга келишиб олишди. Бадрнинг сувли ерига тушишди ва бир ҳовуз қуриб, уни сув билан тўлдиришди. Ўзлари сув ичиб, душманлари сув ича олмаслиги учун бошқа қудуқларни кўмиб ташлашди. Расулуллоҳ с.а.в. учун бир чодир қуришди. Қурайшликлар эса жанг қилинадиган жойга, мусулмонлар қаршисига келиб тушишди. Кейин уруш бошланди. Қурайш сафларидан Асвад ибн Абдул Асад Махзумий мусулмонларнинг сафларини ёриб кириб, улар қурган ҳовузни бузмоқчи бўлди. Ҳамза ибн Абдулмутталиб унинг болдирини бир зарб билан узиб ташлади. У оёғидан қон оққан ҳолда орқаси билан йиқилди. Кейин Ҳамза яна бир зарб билан уни ҳовуз ичида ўлдирди. Яккама-якка урушиш учун Утба ибн Рабиъа укаси Шайба ва ўғли Валид билан ўртага чиқди. Уларга қарши ўртага Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Алий ибн Абу Толиб ва Убайда ибн Ҳорислар чиқдилар. Ҳамза Шайбани, Алий Валидни ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўлдиришиб, кейин Убайдага ёрдам беришди. Утба у билан басма-бас уришаётган эди. Кейин икки тараф бир-бирларига қараб келишди. Бу тўқнашув юз берган кун ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойининг ўн еттинчиси жума куни эрталаб эди. Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонлар устида туриб, уларнинг сафларини текислаб, жангга ундар эдилар. Расулуллоҳнинг бундай қилишлари билан мусулмонларнинг қувватига қувват қўшилди. Мусулмонлар шиддат билан жангга кириб кетишди. Чанг-тўзон осмонга кўтарилди. Ҳамма ёқ ҳайқириқлар билан тўлди. Жанг қизигандан қизиб кетди. Қурайшликларнинг бошлари таналаридан учиб туша бошлади. Мусулмонлар иймонлари сабабли кучларига куч қўшилар ва: «Аҳад, Аҳад», деб қичқирар эдилар. Расулуллоҳ с.а.в. жанг ўртасида туриб бир ҳовуч майда тошларни олдилар ва Қурайшга қаратиб: «Юзлар хунук бўлсин!», дедилар. Асҳобларига: «Бўш келманглар», дедилар. Мусулмонлар жанг уларнинг ғалабаси билан тугагунча қаттиқ урушдилар. Қурайш қочди. Улардан жуда кўплари ўлдирилди ва асир олинди. Бу мусулмонларнинг катта ғалабаси бўлди ва улар ўз қудратларига ишончлари ортган ҳолда Мадинага қайтиб келдилар.

 

48-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203